Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

ТИВ Қирғизистонга боришни режалаштираётган фуқароларга эслатма билан чиқди

Ўзбекистоннинг Бишкек шаҳридаги элчихонасига Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлигининг нотаси келиб тушган.

Унда 2020 йил 1 мартдан бошлаб сўнгги 30 кун ичида COVID-19 коронавируси билан касалланишнинг ўсиши ва унинг тарқалиши кузатилаётган давлатларга борган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги йўқ шахсларнинг давлат чегарисидан ўтказиш пунктлари орқали ушбу мамлакатга киришлари учун жорий қилинган вақтинчалик чеклашлар ҳақида хабар қилинади.

Ноқулай эпидемиологик ҳолат кузатилаётган давлатлар рўйхати Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади ва мунтазам янгиланиб борилади.

Шу муносабати билан ТИВ Ўзбекистон ҳудуди орқали Қиризистонга боришни режалаштирган Ўзбекистон ва бошқа давлатлар фуқароларидан Қирғизистон Ҳукуматининг юқорида айтиб ўтилган қарорини ҳисобга олишни сўрайди ва Қирғизистон ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига зарур ҳолатларда мамлакатнинг Бишкек шаҳридаги элчихонасига +996-312-986-296 телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.