Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

ТИВ Қозоғистонда 26 ўзбекистонликни олиб кетаётган автобус ЙТҲга учраганини тасдиқлади

Ўзбекистоннинг Нур-Султон шаҳридаги Элчихонаси консуллик бўлими “Новосибирск-Тошкент” йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган автобус ҳалокатга учраганини тасдиқлади.

Текширувлардан сўнг воқеа жойига келган Қозоғистоннинг тегишли хизматлари томонидан автобусда бўлган 28 киши, шу жумладан, 26 нафар Ўзбекистон фуқаролари касалхонага ётқизишга муҳтож эмасликлари аниқланган.

«Aвтобус йўловчилари ўз сафарларини бошқа транспорт воситасида давом эттирдилар. Вазият Элчихона консуллик бўлими назорати остида.

Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқ департаменти яна бир бор Ўзбекистон фуқароларининг эътиборини совуқ мавсумда автобус ёки бошқа автотранспорт воситаларида Қозоғистон ҳудудига кириш ёки ундан ўтишда барча хатарларни инобатга олиш ва тегишли чораларни кўриши зарурлигига қаратади.

Қозоғистонда бўлиб турган, шу жумладан, транзит орқали ўтаётган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда Нур-Султон шаҳридаги Ўзбекистон Эчихонаси (Нур-Султон шаҳри, Aкмола, Шимолий Қозоғистон, Павлодар, Костанай ва Қарағанда вилоятлари, тел .: + 7-717-295-45-87, + 7-777-218-20-10 (Telegram, Whatsapp, Imo); Aктау шаҳридаги Бош консулхона (Aқтўбе, Aтирау, Ғарбий Қозоғистон ва Мангистау вилоятлари, тел.: + 7-29-277-71-17, + 7-777-599-00-50, + 7-777-599-00-51); Олмаота шаҳридаги Бош консулхонага (Олмаота ш., Чимкент ш., Олмаота, Шарқий Қозоғистон, Жамбил, Қизилўрда ва Туркистон вилоятлари, тел.: + 7-727-299-20-70, + 7-727-390-26-16) мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатади», дейилади хабарда.