Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тожикистонда бўлиб қайтган 8 нафар тиббиёт ходими кўкрак нишони билан тақдирланди

Бугун тожикистонлик ҳамкасблари билан ҳамкорликда самарали фаолият олиб борган шифокорларимиз юртимизга қайтишди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Юртимиздан борган анестезиолог-реаниматолог, пульмонолог, эпидемиолог, инфекционист, вирусолог каби мутахассисларимиз тожикистонлик ҳамкасблари билан ҳамкорликда қатор тавсиялар ишлаб чиқишди ва шу асосда самарали чора-тадбирлар амалга оширилди.

Тожикистонда бўлиб қайтган тиббий гуруҳ таркибидаги барча, яъни 8 нафар тиббиёт ходими Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.