Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тожикистонга минус 50 даражадаги совуқ яқинлашмоқда

Тожикистонга ўта кучли совуқ об-ҳаво келмоқда, деб хабар қилди Sputnik Тожикистон.

“Душанбеда кечаси ҳаво даражаси минус 3 гача пасаяди. Кундузи 5-7 даража. Шарқ томонда - Тоғли Бадахшон автоном вилоятида кечаси минус 29-34 даража, Булункул туманида кечаси минус 47-49 даража, кундузги вақтда эса минус 16-21 даража бўлиши кутилмоқда”, дейилган хабарда.

Ўтган дам олиш кунлари Ўзбекистонда илиқ об-ҳаво бўлди: шанба куни 5-7 даража, айрим жойларда 8-10 даража илиқ бўлди. Кечаси эса 0-2 даража кузатилди.