Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тошпўлат тажанг ҳангомалари Каттақўрғон театри саҳнасида

Каттақўрғон шаҳар драма театрида улуғ адиб Абдулла Қодирийнинг “Диёри бакр” асари асосида режиссёр О.Абдуллаев ва театр бош рассоми З.Қобилов томонидан саҳналаштирилган “Тошпўлат тажанг нима дейди?” спектаклининг премьераси бўлиб ўтди.

Тошпўлат тажанг саводсиз, меҳнатга ён бермаган, сиркаси бит кўтармайдиган, маишатпараст одам бўлса-да, жамиятдаги айрим амалдор кишиларнинг ноҳақликларини, ножўя ҳаракатларини кулгу орқали халққа етказиб берган образ. У билан боғлиқ ҳар бир кулгида халқнинг турмуш тарзи, аччиқ ҳақиқати яширин.

Спетаклда истеъдодли актёрларнинг маҳоратли ижроси адиб яшаган даврда содир бўлган воқеалар, камчилик ва қусурларни аччиқ кулги орқали томошабинга кўрсатиб беради.

Мазкур спектакль ҳақида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист А.Абдураззоқов, вилоят мусиқали драма театри режиссёрлари Ш.Санақулов, Ҳ.Бўронов ва кенг жамоатчилик вакиллари томонидан илиқ фикрлар билдирилди.

Насиба ЖОНТЎРАЕВА.