Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалига неча киши ўқишга кирди?

Филиал қабул комиссия томонидан рўйхатга олинган 329 нафар абитуриент 24 август куни Самарқанд педагогика ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида  тест синовлари топширди. Абитуриентларнинг 1 нафари алоқа воситасидан фойдалангани учун имтиҳондан четлатилган.

Бугун тест синовлари натижалари эълон қилинди.

Унга кўра, 25 нафар абитуриент Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали талабаси сифатида рўйхатга олинадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент давлат иқтисодиёт университети Германиянинг Вайенштефан-Триздорф амалий билимлар университети билан жорий йилнинг январь ойида ҳамкорлик меморандуми имзолаган.

Ушбу ҳужжатга асосан, Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали ташкил қилинганди.

Филиал талабалари икки йил Самарқандда, бир йилу олти ой Германиянинг Вайенштефан-Триздорф амалий билимлар университетида таълим олади. Сўнгги олти ойда олган билимларини Самарқандда амалиётда мустаҳкамлайди.

Талабаларнинг таълим олиши учун Самарқанд молия коллежидан жой ажратилган. Барчаси тўлов контракт асосида озиқ-овқат тизимларини бошқариш иқтисодиёти йўналишида таълим оладиган  талабалар учун 2019-2020 ўқув йили 1 октябрдан бошланади.