Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тошкент вилоятида озиқ-овқат маҳсулоти билан савдо қилишга ихтисослашмаган бозорлар ёпилади

Карантин талабларига риоя этмай, хўрандаларни қабул қилишда давом этаётган умумий овқатланиш шохобчаларига нисбатан чоралар кучайтирилади.

Корхона ва ташкилотлар томонидан ўз ишчи-ходимлари учун тиббий-гигиеник воситалар жамғарилиши, ҳудудда санитар-тозалаш, дезинфекция ишларини амалга оширилиши мажбурий ҳисобланади.

Шаҳар ва туман ҳокимликлари томонидан уй шароитида карантинда сақланаётган фуқароларни зарур озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш чора-тадбирлари кўрилади.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.