Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тошкентда 15 ёшли бола бошқарувидаги машина темир устунга урилди

Тошкентнинг Учтепа туманидаги Тошкент ҳалқа йўлида 15 ёшли бола ЙТҲ содир этди, деб хабар бермоқда ИИББ матбуот хизмати.

Ҳодиса 21 октябрь куни соат тахминан 5:00 да содир бўлган. Қариндошига тегишли “Matiz”ни ҳайдаб кетаётган А.А. бошқарувни йўқотиб, электр узатувчи темир устунга урилган.

Бола енгил тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.