Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тошкентда машҳурларнинг мум ҳайкаллари музейи очилди

Тошкент шаҳрининг янги боғида, “Tashkent City” ҳудудида «Юлдузлар музейи» мум музейи очилди. Бу жой нафақат маҳаллий аҳоли, балки ички ва ташқи туристларнинг ҳам севимли масканларидан бирига айланиши кутилмоқда.

Маълумки, Европага саёҳат қиладиган сайёҳларнинг аксарияти “Мадам Тюссо” музейига ташриф буюради ҳамда Голливуд юлдузлари, олимлар, сиёсатчилар ва бошқа машҳур инсонлар ҳайкаллари билан суратга тушиб, улар билан ижтимоий тармоқларда бўлишишади. «Юлдузлар музейи»даги ҳар бир экспонат, унинг атрофидаги муҳит энг кичик деталларгача ўйлаб ишланган - жонли қўғирчоқлар, замонавий тарихда ўчмас из қолдирган улкан шахслар ҳайкалларининг тўплами ва ҳоказолар.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг маълум қилишича, музейда тез орада Ўзбекистоннинг таниқли шахслари ҳайкаллари ҳам намоён бўлади ва бу барчада катта қизиқиш уйғотиши шубҳасиз.

Шунингдек, музейга халқимизнинг севимли сўз устаси Ҳожибой Тожибоевнинг мум ҳайкали ҳам келтирилади.