Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тошкентдаги аянчли ЙТҲ бўйича расмий маълумот берилди

Кеча, 15 сентябрь куни соат 13:20 ларда Тошкент вилояти Оққўрғон туманида яшовчи 28 ёшли Э.А. бошқарувидаги “Nexia-2” русумли автомашинасини Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани Абай-Навоий кўчалари кесишган чорраҳада ҳайдаб кетаётиб Олмазор туманида яшовчи 21 ёшли Б.Т. бошқарувидаги “Nexia-3” русумли автомашина билан тўқнашув содир этган.

Натижада “Nexia-2” автомашина йўловчиси, Олмазор туманида яшаган 40 ёшли Д.Х. исмли аёл жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган. Иккала автомашина ҳайдовчилари Б.Т., Э.А. ҳамда “Nexia-2” автомашинасининг қолган йўловчилари, Шайхонтоҳур туманида яшовчи 23 ёшли М.Т. исмли аёл ҳамда унинг 3 ёшли қизи Ф.Б.лар жароҳат олиб касалхонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси бу ҳақда маълумот берилди.