Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тўйда хизмат қилаётган ҳар бир санъаткорнинг лицензияси бўлиши керак

Халқимизнинг тўй маросимларини санъаткорларсиз тасаввур қилиш қийин. Хушовоз хонандаларнинг куй-қўшиқлари тўйларга ўзгача файз бағишлайди. Бироқ тўйларда хизмат қилаётган санъаткорларнинг барчасини ҳам тегишли тартибдаги ҳужжатга эга, деб бўлмайди.

Самарқанд вилояти давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўтказилаётган назорат тадбирларида тегишли лицензиясиз тўй маросимларида хизмат қилаётган “санъаткор”лар аниқланаётир. Жумладан, Самарқанд шаҳридаги “Кўксарой” тўйхонасида Ш.Ғ. ва Н.С.ларнинг ноқонуний фаолияти ошкор бўлди. Бундан ташқари, С.С. ва Ш.Х.лар ҳам мусиқа овоз оператори сифатида тўйларда хизмат қилган. Аммо иккови ҳам фаолияти учун лицензия олишни “унутиб” қўйганлар тоифасидан бўлиб чиқди.

Хўш туманлардаги назорат тадбирлари қандай натижа бермоқда? Масалан, Каттақўрғон туманидан М.М., тойлоқлик Н.Б. тўй маросимларида ҳужжатсиз равишда раққосалик билан шуғулланиб келган. Иштихонда эса Т.И., Н.Х. ва М.Т.лар “Ҳафизабону” тўйхонасида лицензияга эга бўлмасдан хизмат кўрсатаётгани аниқланди.

Умид АЛИМОВ,

Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати ходими.