Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Транспорт бошқармаси танқидга муносабат билдирди

Сайтимизда “Иштихон туманида талаб даражасида транспорт хизмати кўрсатилаяптими?” сарлаҳали мақола эълон қилинган эди.

Унга транспорт бошқармасининг Фейсбукдаги саҳифасида шундай муносабат билдирилибди (таҳрирсиз):

“Сиз кўтариб чиққан бу масала ҳақиқатан ҳам долзарб масала бўлиб, бундай ҳолатлар фақатгина Иштихон туманида эмас, балки вилоятнинг бошқа туманларида ҳам мавжуд.

Туманлар, маҳалла ва қишлоқлардаги аҳолининг йўловчи транспортига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида ҳар-бир туманда туман ҳокимликлари билан биргаликда Вилоят транспорт бошқармаси томонидан тадбиркорлар билан учрашилиб ушбу яъни, йўловчи ташиш билан шуғулланишлари тавсия этилмоқда. Бундан ташқари туманларда ташкил этилган йўналишларни ташувчиларга бириктириш ва ушбу йўналишларда йўловчи ташишни йўлга қўйиш борасида ҳар ой оммавий-ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали эълонлар бериб борилмоқда.

Лекин, ноқонуний йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланаётган автотранспорт воситаларининг кўплиги, йўловчилар оқимининг нисбатан камлиги, маҳалла, қишлоқ йўлларининг таъмирталаб аҳволдалиги сабабли тадбиркорлар томонидан лизинг ёки кредит асосида транспорт воситаларини олиб ушбу йўналишларда ишлаш харажатларни қопламайди деган хулосалар берилмоқда ва улар томонидан тендер танловларига иштирок этиб, йўналишларга хизмат кўрсатиш масаласи ҳозиргача очиқ қолмоқда”.

Бундан аввал бошқарма бошлиғи имзоси билан қуйидагича жавоб хати олгандик: