Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Транспорт вазирлиги Қозоғистон орқали ҳаракатланаётган ҳайдовчиларга огоҳлантириш билан чиқди

Об-ҳаво шароитининг кескин ёмонлашуви ҳамда кучли қор бўронлари сабаб Қозоғистоннинг 9 вилоятида 48 та йўл участкасида барча турдаги автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши тўхтатилди.

Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати тарқатган маълумотларга кўра, Ўскемен-Риддер-РФ чегараси автойўлининг 15-105 километр оралиғидаги (Белоусовка-Риддер) участкаси тиркамали ва ярим тиркамали юк автомобиллари учун ёпилган.

Ўскемен-Шемонаиха-РФ чегараси трассасининг 15-105 километр (Глубокое-Шемонаиха) участкаси тиркамали ва ярим тиркамали юк автолари учун ёпилди.

Семей-Қайнар трассасининг 8-144 километр оралиғидаги (Семей-Саржал), Ўскемен-Шемонаиха-РФ чегараси трассасининг 105-123 километр оралиғидаги (Шемонаиха-РФ чегараси) участка ҳам ёпилган.

«Ақтўбе-Болгарка-Шубарқудуқ» трассаси 17 километр (Сазди овули) - 190 километргача («Ақтўбе-Астрахан» трассаси) бўлган қисмида ҳаракат бутунлай тўхтатилган.

Ҳайдовчиларга об-ҳаво шароити яхшилангунга қадар йўлга чиқмасликларини тавсия этамиз.

Фавқулодда вазиятга йўлиққан ҳайдовчилар 1403 рақамига мурожаат қилиши сўралган.