Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Транспорт воситаси бошқаруви вақтида ниқоб тақмай ҳаракатланиш мумкинми?

Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Ш.Ғиёсов навбатдаги брифингда транспорт воситаси бошқарувида тиббий ниқоб тақиш шартлари тўғрисида маълумот берди.
“Агар сиз ўз автомобилингизда ҳаракатланаётган бўлсангиз ва автомобилда сиздан бошқа шахс бўлмаса, ниқоб тақмаслигингиз мумкин. Автомобилни тарк этган пайтингизда эса ниқоб тақишга мажбурсиз. Таксида йўловчи бўлса, ҳайдовчи тиббий ниқобда бўлиши шарт”, дея изоҳлади Ш.Ғиёсов.