Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Туркиялик депутат кўрсатмасида Нодирани ўз қизидек кўрганини айтган

Турк ODATV нашри депутат Ширин Унал Нодира Қодированинг ўлими ҳақида бош прокурорга берган кўрсатмасида нима дегани ҳақида маълум қилди.

"Нодира охирги пайтда ўзини бошқача тута бошлаганидан сўнг психиолог кўригига олиб боришга қарор қилдим. У гоҳида ҳеч қандай сабабсиз йиғларди, гоҳида куларди. Энди даволанишни бошлаганда ушбу кутилмаган нохуш ҳолат юз берди. У менга қизимдек бўлиб қолган эди”, деган депутат.

Воқеа содир бўлган кун уйда тўппонча йўқолиб қолган. Депутат Нодирадан сўраганида, у асабийлаша бошлагани ва қурол унда эмаслигини айтган. Шунда депутат тўппонча унда эканини дарҳол англаб, ҳозироқ акасига қўнғироқ қилиб билдиришини айтган ва пастки қаватга тушган.

Шу пайтда Нодира Қодирова Уналнинг қизини хонадан чиқариб, ичидан қулфлаб олган. Депутат қизининг “келинг тезроқ, дада, келинг” деб бақирганидан кейин депутат юқори қаватга чиққаётганда тўппонча овози эшитилган.

Тезда етиб келган полиция эшикни бузиб кирганида Нодира Қодирова тирик бўлган ва дарҳол шифохонага ётқизилган.

“Воқеа содир бўлганига 10 кун бўлди. Аммо депутат ҳали-ҳануз ОАВга очиқ баёнот берганича йўқ”, дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Туркия ҳукуматида кўпчиликни ташкил этган Адолат ва тикланиш партияси депутати Ширин Уналнинг Анқарадаги уйида унинг аёлига қараган 23 яшар Нодира Қодирова бир неча кун муқаддам ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар берилган эди.