Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Туркиялик журналистлар, блогерлар ҳамда турфирмалар раҳбарлари Бухородан Самарқандга келди

Жорий йилнинг 31 октябрь куни Туркиянинг “Atlasglobal Airlines” авиакомпаниясига қарашли “Airbus-321” самолёти “Истанбул-Бухоро” йўналишидаги илк чартер рейсни амалга оширди.

Туркиялик журналистлар, блогер, туристик фирмалар раҳбарлари ва ходимлари, шунингдек, қатор дин арбоблари ва олимлардан иборат ушбу чартер рейс йўловчилари бугун Самарқанд шаҳрининг тарихий обидалари, Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилди.

Эслатиб ўтамиз, навбатдаги чартер рейс 4 ноябрь куни “Истанбул-Самарқанд” йўналишида амалга оширилиши кутилмоқда.