Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Уч ёшли боланинг ҳаётини сақлаб қолган йигит жасорати эътироф этилди

Хабарингиз бор, Каттақўрғон туманида яшовчи Жўрабек Зиёдов уч ёшли болани сувдан олиб чиқиб, ҳаётини сақлаб қолгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўз жонини хатарга қўйиб, қаҳрамонлик кўрсатган Жўрабекнинг қаҳрамонларча хатти-ҳаракати Самарқанд вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан алоҳида эътироф этилди.

Жўрабек Зиёдовга эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқ топширилди.