Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Украина Россиядан Қримни қайтариб олиш режасини ишлаб чиқди

Украина ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) Қримни қайтариб олиш стратегиясини ишлаб чиқди. Бу ҳақда Украина ТИВ раҳбари Дмитрий Кулеба “РБК-Украина” агентлигига маълум қилди.

Режа ТИВ сиёсий директорат экпертлари томонидан Кулеба топшириғига биноан ишлаб чиқилди. Вазир тақдим этилган режани стратегик аҳамиятга эга ҳужжат, дея атади.

“Бу санкциялар босимини назорат қилиш, қаерда имкони бўлса, ўша ерда санкция чораларини кучайтириш ва давлат жамоатчилик институтларини, ўша вақт яқинлашганда, Қримни қайтариб олишга тайёрлаш. Ўша вақт, албатта келади. Эҳтимол биз кутганимиздан ҳам олдинроқ келиши мумкин”, деди Кулеба.

Вазирнинг сўзларига кўра, айни вақтда у ҳужжатни ўрганиб чиқмоқда. Ундан сўнг ҳужжат ташқи экспортлар, бошқа ҳукумат идоралари ва кенг жамоатчилик билан муҳокама қилинади. Кулеба бу жараёнларни амалга ошириш учун маълум вақт сарфланишини таъкидлади.