Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ургут тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Ахатов Фозилжон Олимжонович - 1985 йилда Ургут туманида туғилган.

2007 йилда Самарқанд давлат университети тарих факультетини, 2011 йилда Самарқанд давлат университети иқтисодиёт факультетини, 2016 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

У фаолияти давомида 2007-2008 йилларда Ургут шаҳар СамДУ қошидаги 3-сон академик лицейининг тарих фани ўқитувчиси, 2008-2010 йилларда академик лицей директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, 2010-2014 йилларда Ургут тиббиёт коллежи директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, 2016 йилдан бугунги кунга қадар Ургут тумани ҳокимлиги ташкилий назорат-гуруҳи раҳбари лавозимларида ишлаган.

Ургут тумани ҳокимининг ўринбосари – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавомига тайинланди.