Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Устоз - қадри буюк муаллим!

Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий номли марказий маданият ва истироҳат боғида Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан байрам сайли ўтказилмоқда.

''Устоз - қадри буюк муаллим!'' шиори остида ўтаётган сайилда таълим муассасаларининг, ҳунармандлар томонидан тайёрланган маҳсулотлар кўргазмаси, таниқли санъаткорлар ва жажжи болажонларнинг концерт дастурлари намойиш этилмоқда.

- Ҳозирда 80 ёшни қоралаётган бўлсам, шу пайтга қадар бугунгидек устозларга эҳтиромни кўрмаганман, - дейди фахрий ўқитувчи, физика математика фанлари номзоди Келдиёр Гадоев. – Паст Дарғом туманидаги 31-  мактабни битирган қишлоқдошларимиз орасида кўпчилиги ўқитувчилик касбини танлашган. Улардан 13 нафари фан номзоди, 6 нафари фан доктори. Сайилни томоша қилар эканман, 42 йиллик ўқитувчилик фаолиятим, устозларим ёдимга тушди.

Сайилда вилоят ҳокими Э.Турдимов иштирок этди.

Тўлқин СИДДИҚОВ,

Бахтиёр МУСТАНОВ (фото).