Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Уханда яна коронавирус билан касалланганлар аниқланмоқда

Коронавирус инфекциясидан қутулган Хитойнинг Ухан шаҳрида яна ушбу касаллик аниқлана бошланди. Бу ҳақда мамлакатнинг ҳудудий соғлиқни сақлаш қўмитаси маълум қилди.

Тақдим этилган маълумотга кўра, Ухан шаҳрида 11 май куни беш нафар янги касалланиш ҳолати қайд этилган. Шунингдек, 10 май куни ҳам бир нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган эди. Ухан шаҳрида 3 апрель санасидан буён янги касалланиш ҳолатлари қайд этилмаётганди.

Шу тариқа коронавирус тарқалишини ўчоғи ҳисобланган Хитойнинг Ухан шаҳрида кейинги кунларда олти нафар янги касалланиш ҳолати қайд этилди.