Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Уйдан ичида 8,5 минг доллар бўлган сейфни ўмариб кетишди

Тошкент вилоятининг Бўка туманида фуқаронинг сейфидан пул ўғирлаган шахслар қўлга олинди Бу ҳақда Тергов департаменти ахборот хизмати маълум қилди.

Хабарда ёзилишича, номаълум шахслар Равот маҳалласида яшовчи 61 ёшли Р.В.нинг уйига ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонадан темир сейфни яширин равишда ўғирлаб кетишган. Сейф ичида 8500 доллар бўлган.

Ҳодиса содир бўлган жой кўздан кечирилганида, 1 дона эркаклар бош кийими ва 2 дона эркаклар курткаси ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Бундан ташқари, дастлабки тергов жараёнида бир нафар гувоҳ ҳодиса жойида “Ваз-2106” русумли автомашина бўлганлиги ҳақида кўрсатма берган.

Шу асосида ушбу автомашина эгаси Сирдарё вилоятида яшовчи 22 ёшли У.С.га тегишлилиги, унинг 30 ёшли Б.С. ва 28 ёшли Ш.С. каби шериклари бўлганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.