Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

UzAuto Motors қўшимча автомобиллар билан акцияни давом эттирмоқда

UzAuto Motors компанияси харидорларга автомобиль харидида қулайлик яратишда давом этади. Эндиликда компания тақдим этаётган қулай акция доирасида “Cobalt” ҳамда “Malibu 2 Turbo” автомобилини ҳам муддатли тўлов шартлари асосида харид қилишингиз мумкин.

Акция доирасида қуйидаги автомобилларни кўрсатилган даврлар мобайнида ойма-ой тўлаш эвазига муддатли тўлов асосида харид қилиш мумкин:

— Spark MT —  2,0 млн. сўмдан (12 ой)

— Spark АT —  2,3 млн. сўмдан (12/24 ой)

— Nexia AT — 2,6 млн. сўмдан (12/24 ой)

— Cobalt AT  — 2,8 млн. сўмдан (12/24 ой)

— Tracker MT/AT — 3,8 млн. сўмдан (18/30/36 ой)

— Malibu 2 Turbo — 5,1 млн. сўмдан (18 ой)

— Malibu 1,5 Turbo — 5,6 млн. сўмдан (18/30/36 ой)

— Trailblaizer — 4,9 млн. сўмдан (24/30/36 ой)

Акциянинг асосий шартлари:

— Бошланғич тўлов: автомобиль нархидан 40 фоиздан 70 фоизгача;

— Тўлов муддати: 12 дан 36 ойгача.

— Акция амал қилиш муддати: 2020 йил 15 июнь (ушбу сана ҳам киради).

Диққат: ойма-ой тўланадиган сумма бошланғич тўлов ҳажми ҳамда муддатли тўлов даврига қараб ўзгариб боради.

Акция жисмоний ва юридик шахслар учун амал қилади.

Батафсил маълумотларни компаниянинг Call-Маркази +998 78 141-77-77 ҳамда расмий дилерларидан олишингиз мумкин.

Акция доирасида қатнашаётган автомобилларнинг нархлари муддатли тўлов эвазига амалдаги нархлардан фарқ қилиши мумкин.