Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

UzAuto Motors “Tracker” ва “Malibu” автомобиллар хариди бўйича навбатдаги акцияни эълон қилди

UzAuto Motors компанияси ўз мижозларини янги акциялари билан хурсанд қилишда давом этмоқда.

Фақатгина 1 июнга қадар сиз қуйидаги шартлар асосида “Tracker” ва “Malibu 1,5 Turbo” автомобилларини муддатли тўловга харид қилишингиз мумкин:

Тўлов муддати: 30 ва 36 ой;

Бошланғич тўлов: сотиб олинган автомобиль нархининг 40 ва 50 фоизи

Бошланғич тўлов 40 фоизни ташкил қилганда, қолган сумма 36 ой давомида ҳар ойи тенг қисмларга бўлиб тўланади:

Tracker МТ – 4,1 миллион сўм,

Tracker AT –  4,8 миллион сўм,

Malibu 1,5 Turbo  –  5,9 миллион cўм.

Агар сиз автомобилнинг бошланғич 50 фоизини тўласангиз, қолган сумма 30 ой давомида ҳар ой тенг қисмларда қуйидаги миқдорда бўлиб тўланади:

Tracker МТ – 3,9 миллион сўм,

Tracker AT –  4,6 миллион сўм,

Malibu 1,5 Turbo  –  5,6 миллион cўм.

Акция жисмоний ва юридик шахслар учун амал қилади.