Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Вилоят ҳокими ўринбосари уйланишда намуна кўрсатди. 167 нафар меҳмон айтилди

Сурхондарё вилояти ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Анваржон Орипов ўз никоҳ тўйини намунали тарзда ўтказди, деб хабар қилмоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ушбу намунали тўй Термиз шаҳридаги “Шоҳсарой” тўйхонасида ўтказилган. Анваржон ва Мунисахоннинг никоҳ тўйида 167 нафар киши қатнашган.

Тўйда келин-куёвнинг энг яқин қариндошлари, оила аъзолари иштирок этишгани, тўй ихчам ва дабдабадан холи ўтказилгани ҳамда мезбонларнинг меҳмондўстлик ва хушмуомалалик ҳислатлари намоён бўлгани айтилади хабарда.