Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Вилоятда ташқи реклама объектларига ташқи рекламани жойлаштириш учун йиғимлар миқдорини белгилаш тўғрисида

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 104-сонли қарорига асосан халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг VI чақириқ, 12-сессияси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси, вилоят молия бош бошқармаси, монополияга қарши курашиш вилоят ҳудудий бошқармаси, Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармасининг вилоятда ташқи реклама объектларига ташқи рекламани жойлаштириш учун йиғимлар миқдорини белгилаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
  2. Вилоятда ташқи реклама объектларига ташқи рекламани жойлаштириш учун йиғимлар миқдори иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. Туман ва шаҳар ҳокимлари 2020 йил учун тузилган шартномалар бўйича мазкур қарор иловасига асосан тасдиқланган йиғимлар миқдорига мувофиқ қўшимча келишувлар тузилишини таъминласин.

Бунда, йиғим тўловчининг жойлашган жойидан қатъий назар, ташқи реклама объекти жойлашган ҳудуд бўйича қуйидагича тақсимлансин:

45 фоиз - ташқи реклама объекти (конструкцияси) жойлашган (ўрнатилган) туман (шаҳар) бюджетига;

45 фоиз - Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг бюджетдан ташқари Рақобатни ривожлантиришга кўмак­лашиш жамғармасига;

10 фоиз - “Тасвирий ойина” ижодий уюшмасининг вилоят бўлимига.

Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг ажратилган минтақаларида жойлашган ер участкаларида ва иншоотларида ташқи реклама объектларига ташқи реклама воситалари (конструкциялари) учун ойлик тўловларнинг (йиғимларнинг) 60 фоизи миқдорида вилоят молия бош бошқармаси ҳузуридаги ҳудудий мақсадли жамғармага, 40 фоизи миқдорида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасини ривожлантириш ва фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармасига йўналтирилиши инобатга олинсин.

  1. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати (М.Мирзаев) мазкур қарорни “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталарида эълон қилиниши ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.
  2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
  3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси (Ф.Насруллаев) ва вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ж.Ўроқов) зиммасига юклатилсин.

 

Кенгаш раиси             Э.ТУРДИМОВ

 

2020 йил 21 август

№79/12

 Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2020 йил 21 августдаги 79/12-сонли қарорига илова

Вилоятда ташқи реклама объектлари (конструкциялари ) ни жойлаштириш бўйича ойлик йиғим

МИҚДОРЛАРИ

Изоҳ: Вилоятда фаолият кўрсатаётган барча тадбиркорлик субъектлари мулк шаклидан қатъий назар 2,5 кв/м. дан ортиқ реклама воситаларининг ҳар бир кв/м. учун 5000 сўм тўлов белгиланган.