Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Халқ қабулхонаси муаммога, масалага ўрин қолдирмайди

Олти қаҳрамон маҳалласида яшовчи фуқаро Зулайҳо Пармонова табиий газдан қарздорликдан норози бўлиб қилган мурожаати тегишлилиги бўйича туман МИБ ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш натижаларига кўра, 998 минг 18 сўм асоссиз қарздорлик истеъмолчи ҳисобидан олиб ташланди.

Юқори Боғонали маҳалласида фуқаро Нигора Дониёрова газ баллони олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди, масала шу куннинг ўзида ижобий ҳал қилинди.

Янгиобод маҳалласида яшовчи фуқаро Жамшид Султоновнинг тадбиркорлик қилиш учун кредит олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ҳам Халқ қабулхонаси аралашуви билан ижобий ечим топди.

Албатта, бу каби одамларни ўйлантираётган масалаларнинг ҳал этилганлиги ҳақида яна кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Аммо муҳими, бугун фуқароларимизнинг Халқ қабулхоналарига ишончи ортиб бормоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Паст Дарғом туманидаги Халқ қабулхонасига жорий йилнинг 10 ойи давомида 887 та жисмоний ва юридик шахслар мурожаат қилган. Уларнинг 574 таси ёзма бўлса, 313 та мурожаат оғзаки равишда билдирилган.

Мурожаатларнинг 574 таси тегишлилиги бўйича мутасадди ташкилотларга юборилган. Оғзаки мурожаатлар Халқ қабулхонасининг ўзида жалб қилинган мутасадди ташкилотлар ходимлари билан биргаликда кўриб чиқилиб, ҳал этилган.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, келиб тушган 887 та мурожаатларнинг 494 таси ёки 56 фоизи қаноатлантирилган. 363 та мурожаат ҳуқуқий маслаҳат берилган, 27 таси эса ўрганиш учун назоратга олинган.

Таҳлилларга кўра, сув ва иссиқлик таъминоти бўйича 90 та, моддий ёрдам олишда амалий ёрдам сўраб 79 та, коммунал тўловларни ҳисоблаш юзасидан 75 та, ички ишлар фаолияти бўйича 68 та, уй-жой ва ер билан таъминлаш ҳақида 57 та, алимент масаласида 49 та, прокуратура бўйича 43 та, пенсия ва нафақа масалаларида 43 та, кредит олиш юзасидан 39 та, иш билан таъминлаш ҳақида 38 та ва соғлиқни сақлашга оид масалалар бўйича 37 та мурожаатлар келиб тушган.

Шунингдек, суд масалаларига оид 19 та, суд ижросига оид 18 та, мактаб таълими бўйича 11 та, олий таълим масаласида 5 та, банк-молия масалаларида 7 та, газ, электр, йўл қурлиши ҳақида 8 та, солиқ тўловлари бўйича 5 та, транспорт масалаларида 4 та, қурилиш соҳасида 4 та, тадбиркорлик ҳуқуқларининг бузилиши бўйича 3 та, санъат, маърифат ва маданият ҳамда эҳтиёж моллари нарх-навоси масаласида 1 тадан, давлат хизмати фаолияти юзасидан 11 та ва бошқа масалалар бўйича 172 та мурожаат рўйхатга олинган.

Сиддиқ ЧОРШАНБОЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Паст Дарғом туманидаги Халқ қабулхонаси мудири.