Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Халқ таълим вазири Шерзод Шерматов: Таълимдаги ислоҳотларни ўзимиздан бошлайлик

Бугун Халқ таълим вазири Шерзод Шерматов бошчилигида халқ таълими бошқарма бошлиқлари ҳамда мактаб директорлари ва тажрибали тизим ходимлари иштирокида август кенгашларига бағишланган республика ўқув-семинари (видеосеминар тарзида) ўз ишини бошлади.

2019-2020 ўқув йили олдидан халқ таълими муассасалари раҳбарларининг масъулияти ва ташаббускорлигини, тизимда фаолият юритаётган педагог-ходимларнинг касбий салоҳияти ҳамда маҳоратларини янада ошириш, ўқув дастурлари ва дарсликлардаги янгиликлар, ўзгаришлар билан тизим ходимларини яқиндан таништириш лозим. Шу боис, янги ўқув йилидаги муҳим ва устувор вазифаларни белгилаб олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2019 йил 6 августдаги “2019-2020 ўқув йили август кенгашларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида”ги буйруғи асосида август кенгашларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш мақсадида ўқитувчиларни тайёрлаш учун икки кунлик видеосеминар ташкил этилди.

Вилоят ўқув-семинарлари жорий йилнинг 19-20 август кунлари (Самарқанд давлат университети ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказида), туман (шаҳар)ларда фан йўналишлари бўйича шўъба йиғилишлари ва ялпи йиғилишлар 22-24 август кунлари  ҳамда умумий ўрта таълим мактабларида 27-28 август кунлари педагогик кенгаш йиғилишлари ўтказилади.

Август кенгаши давомида вилоят ва туман (шаҳар) халқ таълими кесимида 2262  нафар тренер тайёрланиб, вилоятдаги 48 минг 825 нафар педагог-ходимларни ўқитиш режалаштирилган.

Шунингдек, анъанавий август кенгашлари ялпи йиғилишларида йил давомида самарали меҳнат қилиб, юқори натижаларга эришган илғор, ташаббускор, фидойи педагог-ходимларни тақдирлаш кўзда тутилган.