Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хитой ҳамда гонконгликлар учун Ўзбекистонга визасиз кириш тартиби белгиланди

Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан Хитой Халқ Республикаси Гонконг махсус маъмурий ҳудуди фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига киришда визасиз режимни белгилаш тўғрисида Президент фармони қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.

Фармонга кўра, 2020 йил 1 январдан бошлаб Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан Хитой Халқ Республикаси Гонконг махсус маъмурий ҳудуди фуқаролари учун белгиланган тартибда мамлакат халқаро аэропортлари орқали 7 кундан кўп бўлмаган муддатга визасиз кириш тартиби белгиланди.