Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хитой ўзбекистонлик болалар учун коронавирус ҳақида комикс яратди

Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси болаларга коронавирус нима экани содда қилиб тушунтирилган комикс эълон қилди, деб ёзмоқда Спутник.

Уларда сурат ва оддий матн ёрдамида коронавирус нимаси билан хавфлилиги тушунтирилади. Шунингдек, уни юқтирмаслик учун нималар қилиш лозимлиги кўрсатилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 37553 кишига етган. Вафот этганлар 813 нафар, соғайиб кетганлар 2649 нафар кишини ташкил этади.

Вирус 25 дан зиёд мамлакатларда, жумладан, Россияда қайд этилган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ушбу вазиятни фавқулодда ҳолат деб тан олди.