Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хитойда COVID-19 инфекцияси юқиш даражаси юқори ва ўрта бўлган ҳудуд қолмади

Коронавирус тарқалиши билан боғлиқ бўлган эпидемиологик хавф даражаси 7 май санасидан бошлаб Хитойнинг барча ҳудудларида паст даражага туширилди. Мамлакатда юқори ва ўрта даражали инфекция юқиш ҳудудлари қолмади. Бу ҳақда ХХРнинг марказий телевидениясида маълум қилинди.

Хавф даражасининг туширилиши, маҳаллий ҳукуматларга касаллик тарқалишининг олдини олиш чораларини енгиллаштириш имконини беради. 7 май санасидан бошлаб мамлакатнинг барча ҳудудларида ишлаб чиқариш ва иш соатлари аста-секинлик билан қайта тикланади.