Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хитойда ҳаракатланаётган юк поездининг рельсдан чиқиб кетиши оқибатида 6 киши бедарак йўқолди

Хитойнинг алюминий давлат корпорацияси (Chalco)га тегишли юк поезди Хэнань провинциясидан Хитой марказига томон йўлга чиққан. Гуня шаҳар ҳокимиятининг баёнотига кўра, 6 одам изсиз ғойиб бўлган, деб ёзмоқда Риа Новости.

Ҳодиса чоршанба куни Гуня шаҳрининг Ченжон туманида маҳаллий вақт билан соат 22:00 ларда содир бўлди. Поезднинг рельсдан чиқиб, қишлоқ уйлари устига қулаб тушгани ҳали ҳам номаълум.

Йўқолганларнинг 4 нафари поезд йўловчилари, 2 нафари эса маҳаллий аҳоли вакиллари бўлган.