Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хитойда мусулмонлар учун ташкил этилган 400 га яқин лагер ва қамоқхоналар аниқланди

Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном вилоятида репрессия қилинган мусулмон халқлари вакиллари сақланадиган 380 дан ортиқ иншоотлар мавжуд. Бу ҳақда Австралия стратегик сиёсат институти сайтида хабар берилди.

Ўтказилган таҳлил чоғида Шинжонда жойлашган қамоқхоналарнинг энг тўлиқ маълумотлар базаси шакллантирилди. Улар орасида умумий ҳисобда деярли 400 тани ташкил этувчи 2017 йилдан буён фаолият юритиб келаётган “қайта тарбиялаш лагерлари”, ҳибсхона ва қамоқхоналар ҳисобга олинди. Маълумотлар базасини ташкил этиш учун австралияликлар сунъий йўлдош орқали тасвирга олинган суръатларни таҳлил қилиш ва 3D форматидаги реконструкция ишларидан фойдаланди.

Тақдим этилган маълумотга кўра, ўтказилган тадқиқот Хитойда “қайта тайёрлаш ва малака ошириш марказлари”, деб номланувчи уйғурлар ва бошқа мусулмонлар учун ташкил этилган лагерлар сони камаймаганини, аксинча, ортиб бораётганини кўрсатган.