Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хитойда портлаш содир бўлди

11 сентябрь куни Хитой жанубидаги Чжухай шаҳрида, меҳмонхона ёнида кучли портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси хабар берди.

Тақдим этилган маълумотга кўра, воқеа маҳаллий вақт билан соат 09:00 (06:00 Тошкент вақти)да рўй берган. Кўплаб жароҳатланганлар ҳақида тарқатилган маълумотларга қарамасдан, турли тан жароҳатлари билан уч киши касалхонага ётқизилган.

“Бугун эрталаб Доумен туманидаги меҳмонхона ёнида газ портлаши содир бўлди. Ён атрофда жойлашган тижорат ва турар жой бинолари турли даражада шикастланди”, дейилди телеканал хабарида.

Шунингдек, воқеа жойида 11 нафар ўт ўчириш гуруҳи фаолият олиб бораётгани ва қидирув-қутқарув ишлари давом этаётгани ҳақида маълум қилинди.