Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хитойдаги Ипак йўли халқаро футбол мусобақасида СамДУ талабалари жамоаси 2-ўринни эгаллади

Жорий йилнинг 22-30 октябрь кунлари Хитой Халқ Республикасининг Сиан шаҳридаги Шанси педагогика университетида “Silk Road Cup University Football Tournament” халқаро Ипак йўли университетлараро футбол мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақада Самарқанд давлат университети жисмоний маданият факультетининг талабаларидан иборат футбол жамоаси иштирок этиб, 2-ўринни қўлга киритди.
1-ўрин М.Ломоносов номидаги Москва давлат университети жамоасига, 3-ўрин эса мезбон жамоа вакилларига насиб этди.

Ш.ЭРМАТОВ.