Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хитойдан интернет орқали нарса буюртма қилсак, етиб келадими?

Бугун АОКА штабида Давлат божхона қўмитаси бошқарма бошлиғи Фарҳод Олимжонов иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

➖ Хитойда ишлар қайта тиклангани сабабли биз интернет орқали нарса буюртма қилсак, етиб келадими? Божхонадан ўтказишадими?

➖Жаҳон миқёсида тарқалиш географияси тобора кенгайиб бораётган коронавирус инфекциясининг республикамизга кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида жорий йилнинг 1 февралдан бошлаб, Хитой Халқ Республикасидан кириб келувчи барча турдаги почта ва курьерлик жўнатмаларини қабул қилиш вақтинча тўхтатилган эди.

Бироқ 2020 йил 27 февралдан бошлаб Хитой Халқ Республикасидан фақатгина "Ўзбекистон почтаси" АЖ орқали кириб келаётган жўнатмаларни қабул қилишга рухсат этилган.