Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хитойга мисли кўрилмаган инқироз таҳдид соляпти

Хитойни оммавий равишда йирик трансмиллий компаниялар тарк эта бошлади. Бу жараён АҚШ президенти ўз ишлаб чиқаришларини Хитойдан Америкага кўчирган фирмаларни молиявий рағбатлантириш чораларини эълон қилгандан кейин кучайди.

Хитой ишчи кучидан фойдаланишни давом эттирадиган компаниялар эса ҳукуматнинг муҳим шартномаларидан маҳрум қилинади. Хитой раҳбарлари мамлакат АҚШ раҳбарлари хоҳишига қанчалик боғлиқлигини эндигина англаб етишди. Хитой жаҳон бош фабрикаси мақомини йўқотиши мумкин.

Трамп америкаликларга яқин ўн ой ичида 10 миллион янги иш ўрни яратилишини ваъда қилмоқда. “Биз Хитойга боғлиқликдан батамом воз кечамиз”, деди у.

“Мир новостей” (2020 й, 34-сон) асосида Т.Мурод тайёрлади.