Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хоразмлик санъаткорлар чиқиши хорижликлар эътиборида

Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган “Шарқ тароналари” XII халқаро мусиқа фестивали иштирокчилари 27 август куни танлов дастури бўйича чиқишларини бошлади.

Регистон майдонидаги саҳнада ташкил этилган танловнинг биринчи кунида  Ўзбекистон вакиллари хоразмлик Ботир Раҳмонов ва Камронбек Эркиновлар Машраб ғазали билан ''Чапандози сувора'' ҳамда Мунис ва Фузулий ғазаллари билан айтиладиган ''Савти сувора'' қўшиқларини ижро этди.

Ушбу чиқишлар тадбирни томоша қилган мухлислар, айниқса хорижликлар томонидан муносиб қарши олинди.