Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хориждаги ўзбекистонликларни ватанга олиб келиш бўйича чартер рейслар жадвалига ўзгартириш киритилди

Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ хориждаги Ўзбекистон фуқароларини ватанга олиб келиш учун 2 августдан 16 август кунлари давомида амалга оширилиши белгиланган чартер рейсларининг жадвалига қисман ўзгартириш киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, 5 август куни “Қоҳира–Тошкент–Қоҳира” йўналишида амалга оширилиши белгиланган парвоз 16 август куни бажарилади.  

7-8 август “Тошкент–Пекин–Тошкент” йўналишидаги рейс эса 13-14 август кунлари амалга оширилади.