Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хотин-қизлар қўмитаси "ҳуқуқбузарликка мойил" аёлларни таснифлади. Бу тасниф деярли барча аёлларга тўғри келади

Хотин-қизлар қўмитаси ва Тошкент ИИББ "ҳуқуқбузарликка мойил" аёллар рўйхатини тузиб чиқди, энди ҳар бир маҳалладаги "эҳтимолий жиноятчи" хотин-қизларга алоҳида картотека очади, деб ёзмоқда Minbar. Бу рўйхат ижтимоий тармоқларни "портлатди".

"Шаҳримизда хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида жорий йилнинг 27 июль куни Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ҳамда Хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида қўшма қарор ишлаб чиқилди ва Тошкент шаҳар ҳокими томонидан тасдиқланди", – дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлигининг матбуот хизмати тарқатган хабарда.

20-27 июль кунлари давомида хотин-қизлар қўмитаси ўтказган йиғилишларга кўра туман ҳокимликлари ҳузурида “Тезкор штаб” ҳамда туман ИИБ соҳавий хизмат ходимлари ва Хотин-қизлар қўмитасининг жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича ишловчи мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳлар фаолияти ташкил этиладиган бўлди.

Шунингдек, ҳар бир маҳаллада маҳалла мутахассиси ва профилактика нозири томонидан ҳудудда истиқомат қилувчи хотин-қизларга 23 та тоифа бўйича картотекаларни шакллантириш белгилаб олинди.

Картотека қуйидаги "ҳуқуқбузарликка мойил" аёлларга очилади:

1. Илгари судланганлар
2. Жиноят содир этишда айбдор деб топилганлар
3. Шартли жазо муддатини ўтаётганлар
4. Гиёҳвандлар
5. Алкоголга ружу қўйганлар
6. Руҳий касаллар
7. Жиноят қилишга мойиллар
8. Уйида узоқ вақт бўлмаганлар
9. Узоқ вақтдан сўнг ватанга қайтганлар
10. Руҳий мададга муҳтожлар
11. Болалар тарбиясига салбий таъсир қилувчилар
12. Ғайриахлоқий жиноят содир этганлар
13. Нотинч оилалардаги аёллар
14. Ички ишлар органларида рўйхатда турувчи аёллар
15. Ўз жонига қасд қилишга мойиллар
16. Ажрашиш ёқасига келиб қолган оилалар
17. Ишсиз аёллар
• касб-ҳунари борлари
• касб-ҳунари йўқлари
18. Камбағаллар
19. Тошкентда вақтинча яшовчилар
20. Рўйхатдан ўтмай яшовчи аёллар
21. Тиланчи аёллар
22. Балоғатга етмаган (18 ёшгача) ва ёш (18-30 ёш) қизлар
23. Ногирон, ажрашган, боласини ёлғиз катта қилаётган, боқувчисини йўқотган аёллар.