Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

ХХР Бош вазири мамлакатда COVID-19 эпидемияси давом этаётганини маълум қилди

Хитойда коронавирус инфекцияси эпидемияси ҳали ҳам тугамади, деб таъкидлади ХХР Давлат кенгаши вазири Ли Кэцян ҳар йили Пекинда ўтказиладиган сессия йиғилишидаги ҳукумат томонидан амалга оширилган ишлар баёноти бўйича қилган чиқишида.

“Хитой халқининг меҳнатсеварлиги ва фидокорлиги сабабли биз COVID-19 га жавоб қайтариш йўлида ўлкан стратегик ютуқларга эришдик. Айни вақтда эпидемия ҳали ҳам тугагани йўқ. Шу сабабли олдимизда ўлкан вазифалар турибди. Биз вирус оқибатидаги йўқотишларни янада камайтириш мақсадида қўллаётган саъй-ҳаракатларимизни икки баробар оширишимиз керак ва жорий йилда мақсад қилинган ижтимоий-иқтисодий вазифаларни бажаришимиз лозим”, дея таъкидлади у.

Ли Кэцян коронавирус инфекцияси Хитой дуч келган, соғлиқни сақлаш соҳасидаги энг тез тарқалувчи, энг ўлкан ва энг оғир фавқулодда вазият бўлганини алоҳида айтиб ўтди.