Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Якутияда антисептик воситалар истеъмолидан 6 киши вафот этди

«2020 йил 20 ноябрь соат 13:45 ҳолатига Саха Республикаси (Якутия) Таттинский тумани Баяга қишлоғида суррогат (сунъий маҳсулот) алкоголь сифатида антисептик истеъмол қилиш оқибатида 9 киши заҳарланди. Улардан 6 нафари вафот этди", дея маълумот берди «Известия»га вазиятга яқин манба.

3 киши Якутиядаги 2-вилоят касалхонасида стационар даволанишда бўлиб, уларнинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.

Республика прокуратураси ушбу ҳодиса юзасидан суриштирув ишларини бошлади. Текширув давомида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунга қай даражада риоя этилганлиги баҳоланади.