Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Яна икки нафар фуқаро ис газидан вафот этди

Бугун, 26 февраль куни соат 09:20 да Сирдарё вилояти, Боёвут тумани, Маданият МФЙдаги уйларнинг бирида хонадонга ўрнатилган «АГВ» иситиш печидан ис гази сизиб чиққан.

Оқибатда 2 нафар фуқаролар воқеа жойида вафот этган. Уларнинг бири 20 ёшда, иккинчиси 16 ёшда бўлган, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати.

Ҳозирги вақтда, ҳолат бўйича дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.