Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Янги ҳафтадан ҳаво ҳарорати бироз пасайиб, ёмғир ёғиши кутилмоқда

Янги ҳафтада ҳарорат 3−6 даража пасаяди, мамлакатнинг марказий ва шарқий ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Янги ҳафтанинг бошида ҳароратнинг тушиши ва ёғингарчиликлар кутилмоқда, дея хабар қилди «Ўзгидромет».

Синоптиклар бу йил куз фасли ноодатий бошланганини таъкидламоқда. Сентябрнинг биринчи куни республика бўйлаб айрим жойларда бир оз ёмғир ёғди, ҳарорат ушбу мавсум учун меъёрий кўрсаткичлардан 3−5 даража паст бўлиб, +25…+28 даражагача тушди.

Сўнгра Волгабўйи ҳудудларидан кириб келган салқин ҳаво оқимлари таърисида ҳаво ҳарорати пастлигича қолди. Худди шу ҳарорат жорий ҳафта охирига қадар ҳукмронлик қилади.

Шанба куни бутун республика бўйлаб қуёшли ҳаво ҳоким бўлса, якшанба куни ҳаво булутли, бироқ ёғингарчиликларсиз бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси +10…+15, кундузи — +23…+28 даража атрофида бўлади.

Душанба куни куни об-ҳаво кескин ёмонлашади. Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ҳамда Фарғона водийси бўйлаб айрим жойларда ёмғир ёғиши, кундузи ҳарорат +17…+22 даражагача тушиши мумкин.

Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида эса ёмғир ёғиш эҳтимоли пастроқ, ҳарорат +20…+25 даража атрофида бўлади. Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ёғингарчиликлар кутилаётган йўқ.

Сентябрда, айниқса ойнинг биринчи ярмида ҳавонинг бундай кескин совуши узоқ давом этмайди, дея қайд этди синоптиклар. Сешанбадан республикада ёғингарчиликларсиз об-ҳаво ҳукмронлиги ўрнатилади, фақатгина Фарғона водийсида ёғингарчиклар яна бир кун давом этиши мумкин. Тунги ва эрталабки соатларда анча салқин бўлади — +8…+11 даража. Кундузги ҳарорат эса кўтарилишни бошлайди.