Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Янги тайинлов амалга оширилди

Самарқанд вилояти ҳокимининг 2020 йил 18 мартдаги қарорига мувофиқ Турдиалиева Тахмина Ҳусановна вилоят ҳокимининг архитектура ва қурилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Тахмина Турдиалиева Тошкент архитектура-қурилиш институтида, Хитойнинг “Wuhan University of Technology” ҳамда “Huazhong University of Science and Technology” олий таълим муассасаларида таҳсил олган. “Yacademy” ёш архитекторлар академиясида малака оширган.

Мазкур тайинловга қадар Т.Турдиалиева Хитойнинг “Cube design” халқаро архитектура фирмасида архитектор сифатида фаолият олиб борган.