Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Япониялик мутахассислар COVID-19 ни учинчи тўлқини ҳақида огоҳлантирди

Япониянинг юқумли касалликлар мутахассислари илмий кенгаши айни вақтда Японияда коронавирус эпидемиясининг иккинчи тўлқини юқори нуқтага етганини таъкидладилар. Бу ҳақда 19 август куни Токиода бошланган илмий кенгаш йиғилишида маълум қилинди.

“Айни вақтда биз иккинчи тўлқиннинг марказида турибмиз. Воқеалар ривожини диққат билан кузатиш ўта муҳим. Мамлакат ҳам, Токио ҳам касалланишни юқори нуқтасидан ўтмоқда, бироқ ўсиш сони ортмаслигини кузатиш зарур. Тахминларга кўра, кейинчалик учинчи ва тўртинчи тўлқинларга навбат келади, биз коронавирус шароитида яшашга кўникишимизга тўғри келади”, - деди илмий кенгаш раҳбари Кадзухиро Татэди.

Бугунги кунга қадар кунчиқар мамлакатда жами 58.5 мингга яқин коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати қайд этилди. Умумий ҳисобда 1148 нафар бемор вафот этди, 43 мингга яқин бемор соғайди.