Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Йўлда қолиб кетган 18 нафар фуқарога ёрдам кўрсатилди

Жорий йилнинг 14 декабрь куни соат 8:31 да Жиззах вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасининг навбатчилик қисмига «Ғаллаорол-Қўйтош 4Р» йўлининг 42-километрида қорнинг кўп ёғиши оқибатида автобус ва енгил автомобиллар йўлда қолиб кетганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

ФВВ хабарига кўра, мазкур мурожаат юзасидан вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарув гуруҳи зудлик билан воқеа жойига чиққан.

Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида “ISUZU” русумли автобус, “Cobalt” ва «Волга» русумли енгил автомобиллар салонидаги 18 нафар фуқаро эвакуация қилинди.