Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Йўловчи поездларнинг тезлигига чеклов белгиланди

«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ маълум қилишича, Самарқанд - Бухоро, Бухоро - Хива каби темир йўл участкаларида ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўловчи поездларнинг тезлигига чеклов белгиланди. Бунга республикада кузатилаётган аномал иссиқлик сабаб сифатида келтирилган.

«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ ўз мижозларига кўрсатилган ишонч учун миннатдорчилик билдирган ва юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраган.