Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ёнғин вақтида уй эгасининг ҳаёти сақлаб қолинди

2020 йилнинг 23 январь куни соат 03:30 да Қашқадарё вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига Қарши шаҳри, Шодлик маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида маълумот келиб тушди. Унга кўра, шу уйда истиқомат қилувчи фуқаро қўшнисининг яшаш уйидан тутун чиқаётганини маълум қилган.

Мурожаат юзасидан вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва туман ёнғин-қутқарув гуруҳлари соат 03:36 да етиб бориб, соат 03.39 да ёнғин тўлиқ бартараф этилди.

Қутқарув жараёнида уй эгаси фуқаро П.Т. тутундан заҳарланиши оқибатида ҳушсиз ҳолатда аниқланган ва хавфсиз ҳудудга олиб чиқилиб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.