Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ёнғиндан жабр кўрганларга 100 миллион сўмдан зиёд ёрдам берилди

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раҳбар-ходимлари ва Тошкент шаҳар имом-хатиблари пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур тумани Оқлон маҳалласида ёнғиндан жабр кўрган 4 та хонадон аҳлидан хабар олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.

Уламолар ва имом-домлалар азият чекканларга тасалли бериб, бундай талафотда қилган сабрлари ажру савобларга ноил бўлишини сўзлаб бердилар. Ёнғиндан жабр чеккан хонадон аҳлларига 100 миллион сўмдан зиёд пул маблағлари топширилди.

Шунингдек, ушбу хонадонларга маҳалла аҳли астойдил ёрдам кўрсатаётгани, ёнғин бўлган хонадонларни қайта қуриш ишлари ҳашар йўли билан бажарилишига эътибор қаратиш ва ана шундай оғир дамларда маҳалла аҳлининг иттифоқлиги жуда ҳам катта олий фазилат экани алоҳида таъкидланди.

Уламоларнинг ҳол-аҳвол сўраб келганидан таскин топган маҳалла аҳли ва хонадон эгалари шундай оғир дамларда ташриф буюрганлари ва кўнгилларини кўтарганлари учун миннатдорлик билдирдилар.